Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Сиднейнинг Бондей пляжида яҳудийларнинг Ханука байрамига бағишланган тадбир вақтида камида 12 та ўқ овози эшитилди, деб хабар бермоқда Guardian Australia ва The Jerusalem Post.

Пляжда яҳудий жамоасининг 2 мингга яқин аъзоси бўлган. Ҳужум натижасида ХАБАД ҳаракати элчиси, раввин Эли Шленгер ўлдирилди. Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди, у ҳуқуқ-тартибот идораларига ўз хоҳиши билан таслим бўлган.

ХАБАД (Chabad) — яҳудийликдаги йирик диний ҳаракат бўлиб, бутун дунё бўйлаб ўз элчилари ва марказларига эга. Эли Шленгер ушбу ҳаракатнинг Австралиядаги фаол вакилларидан бири бўлган.

Киритилди: 22:57 14.12.2025. Ўқилди: 3587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!