Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пхеняндан таҳдид: Шимолий Корея 10 та ядровий ракета ташувчи сувости кемасини намойиш этди. Россия билан ҳамкорлик маҳсулими?

Пхеняндан таҳдид: Шимолий Корея 10 та ядровий ракета ташувчи сувости кемасини намойиш этди. Россия билан ҳамкорлик маҳсулими?

Шимолий Корея илк бор ядровий ракетали сув ости кемасини намойиш этди.

Хабарларга кўра, Шимолий Корея 10 тагача ракета таший оладиган ядровий сувости кемасини ишлаб чиқарган.

Шанба куни ёпиқ мамлакатнинг давлат оммавий ахборот воситалари раҳбар Ким Чен Иннинг стратегик бошқариладиган ракеталарни ташиши мумкин бўлган кема ёнидаги суратларини эълон қилди.

Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги маълум қилишича, Пхенян бундай кема қурилишини илк бор жамоатчиликка ошкор этган. 2021 йилда Ким АҚШнинг ҳарбий таҳдидлари кучайиб бораётганига жавобан ядровий сув ости кемасини жорий этишга ваъда берган эди ва Вашингтон, шубҳасиз, бу ривожланишдан ташвишланди.

Корея марказий ахборот агентлиги (КCНА) хабар қилишича, Шимолий Корея раҳбари ядровий сувости кемасини қуриш лойиҳасини текшириб чиқиб, Пхеняннинг денгиз мудофаа қобилияти "ҳар қандай зарур сувларда чекловларсиз тўлиқ намоён бўлиши" ҳақида огоҳлантирган. KCNA Ким Чен Иннинг ташрифи санаси ва жойини ошкор қилмаган.

Сеулдаги Ханянг университетининг сувости кемалари бўйича мутахассиси Мун Кеун-сик Associated Press агентлигига берган баёнотида, мазкур кема 6-7 минг тонналик сувости кемаси бўлиши ва 10 га яқин ядровий ракеталарни ташиши мумкинлигини таъкидлади.

Мун яна шуни қўшимча қилдики, Шимолий Корея юзланаётган оғир санкцияларни ҳисобга олган ҳолда, бу кема Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлаш учун қурол-яроғ ва аскарлар етказиб бериш эвазига Россия ёрдамида қурилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Киритилди: 20:36 08.03.2025. Ўқилди: 3345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!