АҚШдаги суд 2001 йил 11 сентябрь терактлари бўйича ишда айбланувчилардан бирининг муҳим кўрсатмаларини далиллар таркибидан чиқариб ташлади.
Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, қарор терактларнинг 25 йиллиги арафасида қабул қилинган. Агар прокурорлар ушбу қарор устидан апелляция беришга қарор қилса, суд жараёни яна кечикиши мумкин.
"Қарор 11 сентябрь терактларининг 25 йиллиги арафасида қабул қилинди ва прокурорлар апелляция берса, суд жараёни чўзилиши мумкин", — дея қайд этган нашр.