Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Президент Сеулда Жанубий Кореяда ўқиётган ва ишлаётган ўзбекистонликлар билан учрашди

Президент Сеулда Жанубий Кореяда ўқиётган ва ишлаётган ўзбекистонликлар билан учрашди

Давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари юртдошларимиз билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

Мулоқот чоғида мамлакатимизда кечаётган янгиланишлар, ватандошларимизнинг орзу-интилишлари ҳамда ташриф доирасида бўлажак тадбирларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Президентимиз уларга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Киритилди: 10:42 13.09.2026. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!