Польша полицияси Бош вазир Дональд Тускга ўлим таҳдиди қилган эркакни ҳибсга олди.
Бу ҳақда Polskie Radio 24 хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 52 ёшли Олава фуқароси жиноий таҳдидларда айбланмоқда; сўроқ пайтида у ўз ҳаракатларининг сабабларини "оқилона тушунтира" олмади.
Ҳибсга олинган шахс уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Польша бош вазирига қарши таҳдидларда гумонланувчининг квартирасидан ўқ-дорилар солинган магазин топдилар.