Польша бош вазири Дональд Туск 31 октябрь куни мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқади.
Бу ҳақда ҳукумат раҳбари девонхонаси X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Мурожаат Варшава вақти билан соат 20:00 да, Тошкент вақти билан эса 1 ноябрга ўтар кечаси 00:00 да бошланиши режалаштирилган.
Ҳозирча мурожаат мавзуси ва унда қандай масалалар кўтарилиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.