Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Покистондаги кучли ёмғир оқибатида 45 киши ҳалок бўлди

Покистондаги кучли ёмғир оқибатида 45 киши ҳалок бўлди

Покистонда сўнгги бир неча кун ичида кучли муссон ёмғирлари ва шунга боғлиқ ҳодисалар туфайли камида 45 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Geo TV телеканали маълум қилди.

Унга кўра, қурбонларнинг энг кўп сони, яъни 21 киши Хайбер-Пахтунхва вилоятида қайд этилган. Синд, Балужистон ва Панжоб вилоятларидан ҳам ўлим ҳақидаги хабарлар келмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, кучли ёмғир ва юзага келиши мумкин бўлган сув тошқинлари хавфи камида шанба кунига қадар сақланиб қолади. Қайд этилишича, бўронли шамол ва момақалдироқ кучсиз иншоотлар, электр узатиш линиялари, реклама тахталари, транспорт воситалари ва қуёш батареяларига зарар этказиши мумкин. Тоғли ҳудудларда содир бўладиган кўчкилар вақтинчалик йўл коммуникацияларини бузиши мумкин.

Киритилди: 08:30 30.06.2025. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!