Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Парижда 1923 йилдан буён илк бор Сена дарёсида чўмилишга рухсат берилди

Парижда 1923 йилдан буён илк бор Сена дарёсида чўмилишга рухсат берилди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

"5 июл шанба куни Парижда Сена дарёсида чўмилиш учун махсус жиҳозланган учта ҳудуд очилди. Бу ерларда кийим алмаштириш хоналари, душлар, шезлонглар ва ётиш жойлари мавжуд бўлиб, дам олувчиларнинг хавфсизлигини қутқарувчилар таъминлайди. Чўмилиш ҳудудларидан фойдаланиш бепул", дейилади агентлик хабарида.

Reuters'нинг қайд этишича, Сенада чўмилишга рухсат берилишига 2024 йилда ўтказилган Париж Олимпиадасининг натижаси ҳисобланади. Ўшанда мусобақаларни ўтказиш учун дарё суви махсус усулда тозаланган эди.

Киритилди: 23:45 05.07.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!