Ўзбекистонда олий таълимни тамомлаганларнинг 83 фоизи меҳнат бозорида иш билан банд экани маълум қилинди.
Таҳлилда 170 та ОТМни битирган 249 432 нафар ёшнинг ҳолати ўрганилган. Уларнинг 206 951 нафари иш билан таъминланган.
Битирувчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи — 4,9 млн сўм. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 6,6 млн сўмни ташкил этган.
Ишга жойлашиш учун ўртача 3 ой 5 кун вақт кетмоқда.
Шунингдек, 19,3 фоиз битирувчи бола парваришлаш таътилида, 7,7 фоизи эса ўқишни давом эттирмоқда.