Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ота тангалар орқали алимент интиқоми олмоқчи бўлди

Ота тангалар орқали алимент интиқоми олмоқчи бўлди

Жиззахда эркак 4 млн сўм алимент пулини тангаларда тўлади.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ота алиментдан қарзини ёпиш учун тангалар олиб келди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизматига таяниб, “Дарё” хабар берди.

Қайд этилишича, суднинг қарздор Л.М.дан бир нафар фарзандининг таъминоти учун ундирувчи О.Л. фойдасига алимент ундириш белгиланган ижро ҳужжати бюронинг Шароф Рашидов бўлими иш юритувига келиб тушган. Бироқ у мажбуриятини бажармай, 4 миллион сўм қарздор бўлган.

У 4 миллион сўм қарзига мос равишда — 10, 50, 100, 500 сўмлик танга пулларни йиғиб, шахсан ундирувчи қўлига қарздорлик эвазига топширмоқчи бўлган.

Унинг айтишича, ушбу пулларни шахсан собиқ турмуш ўртоғи қўлига топшириб, унинг вақти фақат танга санаш билан ўтишини хоҳлаган.

Бироқ МИБчилар танга пулларни банк ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиб, қарздор ва давлат ижрочиси ҳамроҳлигида алимент олувчи онанинг банк пластик картасига банк орқали тушириб берилди.

Киритилди: 21:19 06.05.2025. Ўқилди: 1144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!