Ҳиндистон ҳаво кучлари бир кечада Покистондаги фуқаролик инфратузилмасига, жумладан, тўртта масжидга ҳужум уюштирди.
Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.
Унга кўра, зарбалар Аҳмадпур Шарқий ва Муридке (Панжоб вилояти), Музаффаробод ва Котли (Покистоннинг Азад Жамму ва Кашмир ҳудуди) шаҳарларидаги масжидларга қаратилган.
Яна бир снаряд Сиалкот шаҳри яқинидаги қишлоққа тушди, бироқ қўнганидан сўнг нотўғри отиш туфайли портламай қолди.