Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Номаълум шахс пичоқ кўтарган ҳолда кўп қаватли уй йўлагида пичоқ кўтариб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди

Номаълум шахс пичоқ кўтарган ҳолда кўп қаватли уй йўлагида пичоқ кўтариб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс пичоқ кўтарган ҳолда кўп қаватли уй йўлагида пичоқ кўтариб ҳаракатланганлиги акс этган видео юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 5 январь куни тунги соат 01.35 ларда 1984 йилда туғилган О.С. маст ҳолатда бўла туриб, Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида қўшниси Д.Ю.нинг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган. У жамоат жойида бўла туриб, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни қонунга хилоф равишда олиб юриб, жамоат тартибини бузган. Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан чора кўрилган ва ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро О.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ("Майда безорилик"), 185 прим.2 ("Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш"), 194 (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилган. Суд томонидан ушбу шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 09:30 06.01.2026. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!