Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов "Брайтон" ҳужумчиларига имкон қолдирмади

Абдуқодир Ҳусанов "Брайтон" ҳужумчиларига имкон қолдирмади

Англия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Брайтон" учрашуви 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Учрашувдаги голларга Эрлинг Холанд (41' пенальти) ва Каури Митома (60') муаллифлик қилишди. Ушбу баҳсда "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.

Ўйин давомида Ҳусанов қуйидаги статистикани қайд этди:

Паслар (аниқлиги) — 66/71 та (93%)

Тўп тортиб олишлар — 2 та

Сўнгги ҳимоячи сифатида тўхтатиш — 1 та

Тўпни узоқлаштириш — 2 та

Бош билан тўпни узоқлаштириш — 2 та

Тўпни йўлда тўсиб олиш — 2 та

Тўпни қайтариб олишлар — 7 та

Рақиб томонидан алдаб ўтилиш — 0 та

Ерда кечган яккакурашларда ғалаба — 3/3 (100%)

Ҳаводаги яккакурашларда ғалаба — 1/1 (100%)

Қоидабузарлик билан тўхтатилган — 1 марта

Қоидабузарлик содир этиш — 0 марта

Маълумот ўрнида, АПЛнинг 22-туридан "Манчестер Сити" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлади.

Киритилди: 03:29 08.01.2026. Ўқилди: 2246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!