Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Байден йилига қанча нафақа олади?

Байден йилига қанча нафақа олади?

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден йилига қарийб 417 минг доллар нафақа олмоқда — The New York Post.

Нашр маълумотларига кўра, Байденнинг нафақаси президентлик пайтидаги маошидан юқори, Барак Обаманинг нафақасидан эса деярли икки баравар кўп. Байденнинг нафақаси уни президентлик лавозимидаги маошидан 17 минг доллар зиёд.

"Собиқ президентнинг нафақаси кўплиги унинг узоқ йиллик сиёсий карераси ва истеъфога чиққанидан кейинги биринчи йилдан бошлаб иккита давлат пенсия жамғармасидан тўлов олиш ҳуқуқи билан изоҳланади. Солиқ тўловчиларни ҳимоя қилиш миллий жамғармаси вице-президенти Демиан Бредининг айтишича, Байден сиёсий мартабаси сабабли “ноёб мавқе” га эга ҳисобланади. У сенатор, вице-президент ва президент лавозимларида фаолият юритган", дейилади мақолада.

Киритилди: 19:26 06.01.2026. Ўқилди: 10217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!