Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида норозилик намойишлари бошланди, у ерда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари машина ҳайдаб кетаётган аёлни отиб ўлдирди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, намойишчилар полиция ходимлари ва ICE агентларини воқеа содир бўлган ҳудуддан сиқиб чиқармоқда. Улар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қор тўпларини улоқтириб, транспорт воситаларини муштламоқда. Намойишчилардан бири Америка байроғини ёқиб юборди.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳодисани ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилиб, ICE агентларини ҳар куни таъқиб қилувчи чап радикалларнинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари натижаси деб атади.
"Биз ҳуқуқ-тартибот ходимларини радикал сўлларнинг бу зўравонлик ва нафрат ҳаракатидан қўллаб-қувватлашимиз ва ҳимоя қилишимиз керак", деди Америка раҳбари.
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти аёл ICE агенти томонидан отиб ўлдирилганини тасдиқлади. Департамент котиби Кристи Ноэм воқеани "ички терроризм акти" деб атади. Унинг сўзларига кўра, "мажбурий операция" ўтказаётган ICE ходимлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қорда қолиб кетишган ва ўз автомобилларини итариб юбормоқчи бўлишган, "бир аёл уларга ва бошқаларга ҳужум қилиб, уларни урмоқчи бўлган". Қурбон 37 ёшли АҚШ фуқароси бўлган.