Чеченистон раҳбари уни ўғирлаб кетишга чақирган Зеленскийга жавоб қайтарди ва уни Чеченистонга таклиф қилди.
“Масхарабоз АҚШ ҳукуматига мени ўғирлашни таклиф қилмоқда. Эътибор беринг, эркакка ўхшаб, ҳатто ўзим қиламан, деб дўқ ҳам қилмади. Бундай фикрни хаёлига ҳам келтирмади. Зеленский хавфсиз масофадан туриб, уни хафа қилган Рамзан Қодировни бошқалар қандай жазолашини кузатишга қарши эмаслигини билдирди. Эслатиб қўяй, Зеля: душман республикамизга кириши мумкин, лекин чиқиб кетолмайди. Ўзинг таваккал қилиб кўрасанми?” деди Қодиров.
У шунингдек, Украина раҳбарини ўз қадр-қимматини сақлаб қолишга ва бундай ноўрин ҳужумларни тўхтатишга чақирди.