Японияда реал ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг ноябр ойида 2024 йил даражасига нисбатан 2,8 фоизга қисқарди. Бу маълумот мамлакат ҳукумати ҳисоботида келтирилди.
Ўтган ноябрда Японияда ўртача иш ҳақи 0,5 фоизга ошган, бироқ бу 2024 йилга нисбатан 3,3 фоизга кўтарилган нархлар ўсишини қопламади. Энг кўп озиқ-овқат ва электр энергияси қимматлашди.
Мамлакат касаба уюшмалари баҳорда хусусий бизнес вакиллари билан иш ҳақи бўйича анъанавий музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Учрашувда маошларни 5 фоиздан кўпроққа оширишни муҳокама қилиш режалаштирилган. Ҳозирда Японияда ўртача иш ҳақи 310 минг иена (1 980 доллар)дан сал кўпроқни ташкил этмоқда.