Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хоин тан соқчи 50 миллион доллар олиши мумкин

Хоин тан соқчи 50 миллион доллар олиши мумкин

Николас Мадуронинг яқин доираси аъзоси, шахсий хавфсизлик ходими уни қўлга олиш операциясида АҚШ махсус хизматларига ёрдам берган. Энди у 50 миллион доллар олиши мумкин, деб ёзмоқда The New York Times.

Мадуронинг уйини эгаллашда микродронлардан фойдаланилган. Улар ички уйнинг реал вақт режимидаги 3D харитасини яратган. Бу аскарларга тўсиқларни, тансоқчиларни ва Мадуронинг ўзини бемалол кўриш имконини берган.

Хоин тан соқчи Марказий разведка бошқармасига шифрланган канал орқали Мадуронинг ухлаб қолгани ва унинг тансоқчилари "дам олаётгани" ҳақидаги тасдиқни узатган. Мадуронинг ётоқхонаси ва унга уланган бункер хонасининг улкан пўлат эшиклари қулфланганда ва қайта очилганда маьлум вақт сарфланган. Айнан ўша маьлум вақт ичида Delta Force махсус кучлари Мадурони қўлга олишган деб ёзади нашр.

Трамп айтганидек, Мадуро бункерга киришга ҳаракат қилди, лекин шунчалик тез югурдики, улгурмади.

Киритилди: 22:47 05.01.2026. Ўқилди: 33984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!