Нигериянинг Ондо штатида икки автобуснинг тўқнашуви оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 49 киши жароҳатланди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий ташкилотининг Ондо давлат координатори Самуэль Ибитоенинг айтишича, воқеа Оре-Лагос йўлининг Одигбо ҳудудида содир бўлган.
Унинг сўзларига кўра, ЙТҲ оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 49 нафар жабрланувчи шифохонага етказилган. Ибитоенинг қайд этишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
У бахтсиз ҳодисага юқори тезлик сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, ҳайдовчиларни эҳтиёт бўлишга чақирди.