Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Нетаньяху: "ХАМАСнинг Ғазо келишувига киритган тузатишлари номақбул"

Нетаньяху: "ХАМАСнинг Ғазо келишувига киритган тузатишлари номақбул"

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати томонидан Қатарнинг Ғазо секторидаги келишув бўйича таклифига киритилган ўзгартиришлар Исроил учун номақбулдир.

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Беньямин Нетаньяху идораси баёнотида айтилган.

"ХАМАС томонидан Қатар таклифига киритилган тузатишлар бизга етказилди ва Исроил учун қабул қилиниши мумкин эмас", — дейилади баёнотда.

Офиснинг қўшимча қилишича, Нетаньяху "билвосита мулоқот форматидаги музокаралар таклифига жавоб бериш ва Қатар ташаббуси асосида гаровга олинганларни қайтариш бўйича алоқаларни давом эттириш ҳақида кўрсатма берган", шу муносабат билан Исроил делегацияси 6 июль куни "Қатардаги учрашувга" учади.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!