Непалнинг марказий ва шимолий ҳудудларига катта зарар етказган кучли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 734 нафарга етди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги Непалнинг Табиий офатлар хавфини камайтириш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси маълумотларига таяниб хабар берди.
"Непалда тўсатдан юз берган ҳалокатли сув тошқини оқибатида камида 734 киши ҳалок бўлди", — дейилади хабарда.