Швеция мудофаа вазири Пол Йонсон мамлакат ҳудудида ядровий қуроллар жойлаштирилиши эҳтимолини истисно қилмади.
Унинг Швеция радиосига берган баёнотига кўра, агар қиролликда ҳарбий ҳолат эълон қилинса, Швеция ўз ҳудудида ядровий қуролларни жойлаштиришга рухсат бериши мумкин.
«Агар уруш бошланса, биз Швециянинг омон қолиши ва шведлар хавфсизлигини таъминлайдиган ҳар қандай чорага тайёр бўламиз», деди вазир.
Швеция яқинда НАТОга қўшилган энг янги аъзолардан бири ҳисобланади.