Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Арзимаган жарима билан қутулганини айтиб мақтанган "БМВ" эгаси 10 суткага қамалди

Арзимаган жарима билан қутулганини айтиб мақтанган "БМВ" эгаси 10 суткага қамалди

Хабар қилинганидек, А. Жумаевга (2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) нисбатан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2026 йил 16 январдаги қарори устидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан кассация тартибида протест киритилди.

Бугун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида А. Жумаевга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг жарима солиш ҳақидаги қарори бекор қилинди.

Тошкент шаҳар судининг қарорига мувофиқ А. Жумаевга МЖтКнинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: Бугун 15:49. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!