25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
ИИВ матбуот котиби эълон қилган видеодан маълум бўлишича, бу боланинг ота-онаси охирги пайтларда икки марта: аввалига 2025 йил сентябрида, кейинроқ 2026 йил январида МЖтКнинг 47-моддаси (болага тарбия бермаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган ва профилактик суҳбат ўтказилган.
Шунингдек, очиқ маълумотларга кўра, бу бетарбия бола 2023 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган, “Basalt Uzbekistan” компаниялар гуруҳи асисчиси Турғун Кучкуновнинг набираси экани маълум бўлди.