Покистон ҳаво кучларига тегишли самолёт Афғонистон ҳудуди устида уриб туширилди. Бу ҳақда TOLOnews 27 февраль куни ижтимоий тармоқ саҳифасида хавфсизлик хизматларидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, "Афғонистон кучлари Афғонистон ҳаво ҳудудига кирган Покистон самолётини уриб туширди".
Аввалроқ, 26 февраль куни Покистон ва Афғонистоннинг олтита вилояти чегарасида икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланганлиги ҳақида хабар берилган эди.
27 февраль куни Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф Афғонистондаги Толибон режимига қарши очиқ ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ниятини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ва Покистон сулҳни 2025 йил 30 октябрда узайтиришга келишиб олишган эди.