Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

" Биз АҚШ билан муносабатларимиз моҳиятини аниқлашимиз керак"

" Биз АҚШ билан муносабатларимиз моҳиятини аниқлашимиз керак"

Маълумотларга кўра, Данияда сайловлар ҳар қандай ҳолатда ҳам бу йил 31 октябрдан кечиктирмай бўлиб ўтиши керак бўлган. Aммо овоз беришнинг бундай эрта, яъни 24 мартга белгиланишини кўпчилик АҚШ президентининг Дания қироллиги таркибидаги Гренландия автоном ҳудуди устидан назоратни қўлга киритиш таҳдидлари фонида мамлакат бош вазири Метте Фредериксен рейтингининг ошиши билан боғламоқда.

“Биз АҚШ билан муносабатларимиз моҳиятини аниқлашимиз керак ва қитъамизда тинчлик бўлиши учун яна қуролланишимиз зарур”, — деди Дания ҳукумати раҳбари.

Метте Фредериксен Дания ҳукуматини 2019 йилдан буён бошқармоқда. Унинг бош вазирлиги даврида COVID-19 пандемияси, Украина уруши ва Трампнинг Гренландия билан боғлиқ таҳдидлари содир бўлган.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!