Украина президенти Йоҳанн Вадефулни II даражали “Хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.
Вазир даражасидаги амалдорлар одатда ушбу мукофотнинг I даражасига лойиқ бўлгани боис, бу ҳолат дипломатик доираларда баҳсларга сабаб бўлди.
Вадефулга орден Украинани қўллаб-қувватлагани учун берилган бўлса-да, баъзи кузатувчилар буни Германиянинг “Таурус” ракеталарини етказиб беришдан бош тортганига рамзий жавоб сифатида баҳоламоқда.