Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида юзага келган техноген ҳолатни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Uzbekneftegaz Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов конда бўлиб, вазиятни жойида ўрганди ва хавфсизлик чоралари билан танишди.
Маълум қилинишича, авария оқибатларини бартараф этиш учун CNPC ҳамда Schlumberger каби нуфузли халқаро компаниялар экспертларини жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Илғор технологиялар асосида кондаги вазиятни барқарорлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.