АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эпштейн ишини назорат қилиш юзасидан Вакиллар палатаси Қўмитаси олдида гувоҳлик бераётганда молиячи ва судланган педофилнинг жиноятлари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини маълум қилди ва амалдаги Оқ уй раҳбарини гувоҳ сифатида чақиришни талаб қилди.
“Мен Эпштейн билан ҳеч қачон учрашганимни эслай олмайман. Мен унинг самолётида учмаганман ва унинг оролига, уйларига ёки офисларига бормаганман. Менда бу борада қўшимча маълумотлар йўқ,” — дейилади Клинтоннинг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотида.
Клинтон агар қўмита Эпштейн билан боғлиқ инсон савдоси жиноятлари ҳақидаги ҳақиқатни жиддий ўрганмоқчи бўлса, у амалдаги президентнинг бу ишга алоқадорлигини аниқлаш учун журналистларга таянмасдан, унинг ўзидан Эпштейн ишида нега номи тилга олинганини сўраши кераклигини қўшимча қилди.