Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2026 йилда НАТО саммити Анқарада ўтказилишини айтди.
Бу ҳақда у вазирлар маҳкамасининг Анқарада бўлиб ўтган йиғилиши якунида маълум қилган.
"НАТОнинг Гаагадаги саммитида биз учун муҳим қарор қабул қилиндики, у кейинги сафар мамлакатимизда бўлиб ўтади. Туркия 2026 йил июль ойида НАТОнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитига мезбонлик қилади. Альянс етакчиларини пойтахтимиз Анқарада қабул қиламиз. Жуда муҳим қарорлар қабул қилиш учун замин тайёрлаймиз", — деди Эрдўғон.