"Шундан 250 минг нафари ҳалок россиялик аскарлар ҳисобланади. NATO баҳосига кўра, иқтисодий нуқтаи назардан Россия урушни камида 2027 йилгача давом эттириш имкониятига эга", — дея маълум қилди DW нашрига алянснинг юқори мартабали расмийси Гаагадаги саммитдаги брифингда.
NATO бош котиби Марк Рютте алянс саммити бошланиши олдидан Украина президенти Владимир Зеленский билан биргаликда ўтказган брифингда Киевга келгусида ҳам ёрдам берилишига кафолат берди. Унинг эслатишича, бу йил иттифоқчилар Украинага хавфсизлик соҳаси учун тахминан 35 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишга ваъда берган.
"Алянс шундай шароит яратадики, тинчлик ўрнатилгач, Украина анча қудратли бўлади Владимир Путин унинг бир қарич ерини ҳам эгаллашга уринмайди", — дея таъкидлади Рютте.
Зеленский NATO ва Европа иттифоқининг бирлиги Украина учун энг муҳим омил эканини айтди.
"Сиз бу бирдамликни Украинани қўллаб-қувватлаш атрофида кўряпсиз. Бу бирлик Украинанинг кучайишига ва Россияга қарши урушда ўзини самарали ҳимоя қилиш имкониятига йўл очишига умид қиламан", — деди Украина президенти.