Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Наманганда дўл ёғиши сунъий равизда заифлаштирилди

Наманганда дўл ёғиши сунъий равизда заифлаштирилди

Наманган вилоятининг Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида 1, 11 ва 12 май кунлари дўл жараёнли булутларга таъсир кўрсатиш мақсадида жами 57 дона “Alazan-6” дўлга қарши воситаси қўлланилди. Натижада дўл жараёни заифлаштирилган.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши таъсирида Ўзбекистонда ҳам баҳор мавсумида қисқа муддатли кучли ёғингарчилик, жала ва дўл ҳодисалари кўпаймоқда. Ёғинлар ҳажми камаймаган бўлса-да, улар қисқа вақт ичида катта миқдорда ёғиши оқибатида сел ва сув тошқинларига сабаб бўлмоқда.

Таҳлилларга кўра, баҳор ва ёз фаслларида дўлли жараёнлар фаоллиги йиллар кесимида ўзгарувчан тенденцияга эга бўлган. Жумладан, 2020 йилда 33 кун, 2021 йилда 34 кун, 2022 йилда 29 кун, 2023 йилда 24 кун, 2024 йилда 40 кун ва 2025 йилда 13 кун дўлли жараёнлар кузатилган.

Айни пайтда Ўзгидромет тизимидаги Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш хизмати бўлинмалари Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қишлоқ хўжалиги экинларини дўлнинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш ишларини олиб бормоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, конвектив булутларга таъсир кўрсатилганидан кейин ҳам қисқа муддатли дўл ҳодисалари кузатилиши мумкин. Шунингдек, дўлга қарши курашиш мавсумида барча хизмат бўлинмалари штат режимида фаолият юритмоқда.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!