Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тўқаев: "Ҳозирги дунёдаги вазият Совуқ уруш давридагидан ҳам мураккаб"

Тўқаев: "Ҳозирги дунёдаги вазият Совуқ уруш давридагидан ҳам мураккаб"

Тартибсиз миграция оқимлари Европа мамлакатлари хавфсизлигига жиддий зарар етказди, БМТнинг нуфузи кескин пасайди, ҳозирги дунёдаги вазият эса Совуқ уруш давридагидан ҳам мураккаблашди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика халқига йўллаган мурожаатида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «дунё мамлакатлари ўртасидаги асоссиз ва мантиқсиз айбловлар, яширин қарама-қаршиликлар кучайди, етакчи жаҳон давлатлари ўртасида эса ўзаро ишончнинг умумий инқирози юзага келди».

«Назоратсиз ва тартибсиз миграция оқимлари сезиларли даражада кўпайди. Бу Европа мамлакатларининг бир қатор хавфсизлигига жиддий зарар етказганига ўзимиз гувоҳ бўлдик. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузи кескин пасаймоқда, халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти эса сезиларли даражада камайди», — деди у.

Тўқаевнинг қўшимча қилишича, дунёдаги воқеаларни олдиндан башорат қилиш кўплаб сиёсатчилар ва экспертлар учун ҳал этиб бўлмайдиган вазифага айланган.

«Бутун жаҳон ҳамжамияти силкинишлар даврида яшаётганини айтиш муболаға бўлмайди. Ҳатто Совуқ уруш даврида ҳам бу қадар мураккаб ва олдиндан айтиб бўлмайдиган вазият кузатилмаган», — деди у.

Тўқаев айнан шундай шароитда Қозоғистон мамлакатда чуқур ислоҳотларни амалга оширишни бошлаганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу жаҳон миқёсида «ниҳоятда кам учрайдиган ҳодиса» ҳисобланади.

Шунингдек, Қозоғистон президенти мамлакат суверенитетини мустаҳкамлашга чақирди.

Киритилди: 20:55 28.10.2026. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!