Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сунъий интеллект дунёдаги энг қиммат сурат муаллифлигини шубҳа остига қўйди

Сунъий интеллект дунёдаги энг қиммат сурат муаллифлигини шубҳа остига қўйди

Леонардо да Винчига тегишли дея тахмин қилинадиган «Дунёни қутқарувчи» (Salvator Mundi) асарини бошқа киши чизган бўлиши мумкин — Бразилиянинг Luminari сунъий интеллект тизими шундай хулосага келди. Таҳлилларга кўра, асарни 81 фоиз эҳтимоллик билан Леонардонинг ўзи эмас, балки шогирди Жованни Антонио Больтраффио чизган.

2017 йилда ушбу расм Christie's аукционида рекорд даражадаги 450,3 миллион долларга сотилган эди. Харидор Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон экани айтилади. Ўшандан бери асар жамоатчиликка намойиш этилмади.

Таҳлил натижаларини Martin Cid портали эълон қилди. Бироқ сунъий интеллект бу хулосага қандай усул ёрдамида келгани номаълум. Экспертлар ушбу баҳони исбот деб ҳисобламасликка чақирмоқда.

Сунъий интеллект соҳасидаги тадбиркор Вольфганг Ройтер нашрга 81 фоизли эҳтимоллик фақат билвосита белги эканини айтди. Санъатшунос ва Леонардо бўйича мутахассис Франк Цёлльнер сунъий интеллект ёрдамидаги жиддий таҳлил фойдали бўлиши мумкинлигини, бироқ муаллифлик бўйича барча баҳсларга бутунлай нуқта қўйишга қодир эмаслигини таъкидлади.

Асарнинг тарихи сир-асрорларга тўла. 2005 йилда жиддий шикастланган асар Нью-Йоркдаги минтақавий аукционда атиги 1175 долларга сотиб олинган эди. Реставрациядан сўнг у Леонардо да Винчига нисбат берилган, бироқ мутахассисларнинг бир қисми сурат уining устахонасида ёки асосан шогирдлари кучи билан яратилган деб ҳисоблайди.

Киритилди: 19:38 25.10.2026. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!