Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Донецкда демилитаризация қилинган ҳудуд ташкил этишни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди

Украина Донецкда демилитаризация қилинган ҳудуд ташкил этишни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди

Украина Донецк вилоятида демилитаризация қилинган ҳудуд ташкил этиш масаласини муҳокама қилишга тайёр.

УНИАН ахборот агентлиги хабар беришича, бу ҳақда Украина президенти офиси маслаҳатчиси Сергей Лещенко телемарафон эфирида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Киев урушни имкон қадар тезроқ якунлаш бўйича музокаралар ўтказишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, Украина айрим соҳаларда, хусусан, энергетика ва денгизда ўт очишни тўхтатиш тарафдори.

«Украина муросага боришга тайёр. Масалан, Донецк вилояти ҳудудида — бутун вилоятда эмас, балки ҳар икки томонда жанговар тўқнашув чизиғи атрофидаги қисмда демилитаризация қилинган ҳудуд ташкил этиш масаласини етакчилар музокараларида муҳокама қилиш мумкин. Украина буни таклифлардан бири сифатида тайёрлаган», — деди Лещенко.

У Украина мураккаб масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини таъкидлади. Бироқ унинг қайд этишича, Украина ҳудудларига дахлдор қарорлар Украина раҳбарияти иштирокисиз қабул қилиниши мумкин эмас.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!