Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пентагон раҳбари АСЕАН минтақасига «куч орқали тинчлик» олиб келишга ваъда берди

Пентагон раҳбари АСЕАН минтақасига «куч орқали тинчлик» олиб келишга ваъда берди

АҚШ Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН)га мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет маълум қилган.

«Келгуси йили АҚШ ва АСЕАН ўртасида мулоқот муносабатлари бошланганига 50 йил тўлади. Шу муносабат билан биз АҚШ–АСЕАН мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик бўйича асосий дастурни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқдамиз. Ушбу дастур кейинги бир неча йил давомидаги ҳамкорлигимизни белгилаб берувчи амалий асос бўлади», — деди у Филиппинда бўлиб ўтаётган АСЕАНга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг кенгайтирилган йиғилиши доирасида.

Ҳегсет минтақага «куч орқали тинчлик» олиб келишга ваъда берди.

«Қўшма Штатлар Тинч океани минтақасидаги давлат ҳисобланади ва АСЕАН бўйича ҳамкорларимиз билан биргаликда куч орқали тинчликни таъминлашга тайёрмиз», — дея қўшимча қилди у.

АСЕАН давлатлари мудофаа вазирларининг учрашуви 28–29 октябрь кунлари Филиппиннинг Себу оролидаги курортлардан бирида бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Австралия, Ҳиндистон, АҚШ ва Япониянинг таклиф этилган вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Киритилди: 20:45 28.10.2026. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!