Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Испанияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Испанияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Испанияда ўнлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган темирйўл ҳалокати муносабати билан 29 октябрдан 31 октябрга қадар умуммиллий мотам эълон қилинди.

The Guardian нашри хабар беришича, бу ҳақда мамлакат Бош вазири Педро Санчес маълум қилган.

«Испания қайғуда ва жабрланганларни бағрига босади. Испания ҳукумати ва бутун давлат жабрланганлар ҳамда уларнинг оилалари билан бирга», — деди Санчес.

Испаниядаги темирйўл ҳалокати Толедо провинциясидаги Урда станцияси яқинида Renfe ва Iryo поездлари тўқнашиши оқибатида содир бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 20:35 28.10.2026. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!