SpaceX раҳбари Илон Маскнинг Украинага муносабати «сахий ёрдам»дан «очиқ танқид»гача ўзгарди. Бу ҳақда The Atlantic журнали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг эслатишича, Маск 2022 йилда Украина шифохоналари, электр станциялари ва давлат муассасаларига минглаб Starlink антенналарини тақдим этган. Кейинчалик Украина Қуролли кучлари ушбу тизимдан дронларни бошқариш ва алоқа ўрнатишда фойдалана бошлаган.
Манбалардан бирига кўра, Starlink ёрдамида амалга оширилган ҳужумлар видеолари SpaceX компаниясида жиддий хавотир уйғотган.
The Atlantic муаллифлари Украинада Starlink фаолиятида яқинда кузатилган узилишлар Маск хизматни исталган вақтда ўз хоҳишига кўра тўхтатиши мумкинлигини кўрсатганини таъкидламоқда.