Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Яқин Шарқ мамлакатларини огоҳлантирди

АҚШ Яқин Шарқ мамлакатларини огоҳлантирди

АҚШ Яқин Шарқ мамлакатларини Эронга қарши янги ҳужумлар содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ мулозимлари Яқин Шарқ мамлакатлари ва минтақавий иттифоқчиларини 3 ноябрга белгиланган Конгрессга оралиқ сайловлардан сўнг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда исми ошкор этилмаган икки дипломатга таяниб Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари Эрон томонидан ушбу ҳужумларга жавоб қайтариш уринишлари бўлиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирилган.

Аввалроқ Axios портали АҚШ ва Исроиллик мулозимларга таяниб, икки мамлакат Эронга қарши янги ҳарбий операция режасини тайёрлагани ҳақида хабар берган эди. Дипломатик музокаралар барбод бўлган тақдирда, ушбу операция АҚШдаги ноябрь сайловларидан сўнг дарҳол бошланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи ўрталарида АҚШ ва Эрон тинчлик жараёнини бошлаши керак бўлган меморандумни имзолаган эди. Бироқ орадан уч ҳафта ўтиб, ҳарбий зарбалар яна қайта тикланди. Ўшандан бери томонлар вазиятни тартибга солишга уринмоқда, аммо келишмовчиликлар сабабли бу ҳаракатлар ҳозирча натижа бергани йўқ.

Киритилди: Бугун 13:22. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!