Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Муфтий ёшларни оилавий ҳаётга тайёргарлик курсларида ўқишга чақирди

Муфтий ёшларни оилавий ҳаётга тайёргарлик курсларида ўқишга чақирди

Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода ёшларга тўйдан олдин оилавий ҳаётга тайёргарлик курсларини ўташни тавсия қилди. У бу ҳақда 11 октябрь куни Уламолар кенгаши томонидан эълон қилинган видеода маълум қилди.

Муфтий ёш оилалар ўртасида ажримлар сони ортиб бораётганидан хавотир билдирди. У ёшлар турмуш қуришдан олдин оилавий ҳаёт ҳақидаги китобларни ўқиши ва махсус тайёргарлик курсларидан ўтиши кераклигини айтди.

Саидмукаррам Абдулқодирзода оилавий ҳаётга тайёргарлик нафақат диний, балки психологик, социологик ва инсоний муносабатлар нуқтайи назаридан ҳам муҳимлигини таъкидлади. У оилани сақлаб қолиш масъулияти эр-хотиннинг бирдек зиммасида эканини билдирди.

Абдулқодирзода мисол тариқасида бир мамлакат тажрибасини келтирди. У ерда никоҳларнинг 80–85 фоизи ажрим билан якунланган. Оилавий ҳаётга тайёрловчи қисқа муддатли курслар жорий этилгач, ажримлар улуши 25 фоизгача камайган. Бироқ муфтий айнан қайси мамлакат ҳақида гапираётганини айтмади.

Унинг фикрича, бундай курслар ёшларга эр-хотиннинг мажбуриятларини яхшироқ тушунишга ва биргаликдаги ҳаётга тайёргарлик кўришга ёрдам беради.

Киритилди: Бугун 02:30. Ўқилди: 163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!