Сурхондарё вилояти Денов туманида ўтказилган миллий кураш мусобақасида қотиллик юз берган: воҳанинг таниқли полвонларидан бири Низомиддин Чўтбоев пичоқланиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Полвонни 29 ёшли шахс пичоқлаган. У укаси курашда Низомиддин полвоннинг ўғлига енгилганига ғазабланган.
Суд эркакни қасддан одам ўлдириш жиноятида айбли деб топди. Унга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.