Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Каспий денгизида янги орол пайдо бўлди: бу хавотирли белги

Каспий денгизида янги орол пайдо бўлди: бу хавотирли белги


Қозоғистоннинг Кулали ороли яқинида сув сатҳининг пасайиши натижасида янги орол пайдо бўлди. Мутахассислар буни Каспий денгизидаги экологик ўзгаришлардан бири сифатида баҳоламоқда.

📉 Маълумотларга кўра, 1996–2025 йилларда Каспийнинг шимолий ҳудудида сув сатҳи тахминан 2,45 метрга пасайган. Сўнгги 4–5 йилда бу ҳудудда бир нечта янги орол пайдо бўлган.

Сув сатҳининг пасайиши тюленлар ва осётр балиқларининг яшаш муҳитига, балиқчиликка, портлар ва кемалар қатновига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимлар Каспий денгизининг Орол денгизи каби бутунлай йўқолиб кетишини кутмаяпти. Бироқ саёз шимолий қисмларда катта ҳудудлар қуруқликка айланиши мумкин.

Киритилди: 20:34 13.10.2026. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!