Португалиялик юлдуз Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо ижтимоий тармоқларда эълон қилган постга муносабат билдирди.
Жоржина 39 ёшли аргентиналик футболчининг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлашига бағишланган публикация остида учта сўздан иборат изоҳ қолдирди.
"Қандай ажойиб пост, оила", — деб ёзди Родригес.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди.
Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа Бенинга қарши ўртоқлик баҳсида 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Месси ушбу учрашувда бир гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида жами 208 та ўйин ўтказиб, 126 та гол муаллифи бўлган.