«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди. Саудия Арабистони клуби ўз майдонида кечган баҳсда Ўзбекистон вакилини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Бугунги муҳим ғалаба. Ривожланишда давом этамиз», — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи учрашувнинг биринчи бўлимида гол уришга муваффақ бўлди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги 981-голи бўлди.
ОФК Чемпионлар лигасининг кейинги турида Риёд жамоаси БААнинг «Ал-Васл» клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 26 октябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, «Ал-Наср» биринчи турда БААнинг яна бир вакили — «Ал-Айн»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақа. 2-тур
«Ан-Наср» (Саудия Арабистони) — «Нефтчи» (Ўзбекистон) — 3:1
Голлар: Анжело, 33 (1:0), Роналду, 42 (2:0), Одилов, 51 (2:1), Ғофуров, 78 (3:1).
Четлатиш: Алибаев, 65 («Нефтчи»).