Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Германияда робот 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз содир этди

Германияда робот 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз содир этди

Германияда робот 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз содир этди — полиция тергов бошлади.

Германиянинг Кёльн шаҳрида робот иштирокида содир бўлган жинсий тажовуз ҳолати юзасидан полиция тергов олиб бормоқда. BILD нашрининг хабар беришича, бўйи тахминан 1,2 метр бўлган робот 16 ёшли қизга орқа томондан яқинлашиб, унинг думбасига теккан ва жинсий характердаги ҳаракатларни амалга ошира бошлаган.

Ҳодиса 11 октябрга ўтар кечаси, ярим тунда яқин, шаҳар марказидаги ресторан яқинида содир бўлган. Ўша пайтда қиз икки дугонаси билан бирга бўлган.

Тахминларга кўра, роботнинг 16 ёшли эгаси ва унинг 19 ёшли таниши воқеани видеога олиб, машина ҳаракатларини шарҳлаб турган ҳамда ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри эфирга узатган.

Полиция чақирилганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа иштирокчиларини яқин атрофдан аниқлаган. Бу вақтга келиб робот автомобиль юкхонасига яшириб қўйилган эди. Полиция қурилма ва гумонланувчиларга тегишли иккита мобил телефонни ашёвий далил сифатида олиб қўйган.

Айни пайтда терговчилар робот қандай бошқарилгани ва унинг ҳаракатлари кимдир томонидан атайлаб йўналтирилган-йўналтирилмаганини аниқламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан полиция жинсий тажовуз гумони билан тергов бошлади.

Киритилди: Бугун 08:12. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!