Бугун 10 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Милтон тўфони ҳалокатли бўлиши мумкин

Милтон тўфони ҳалокатли бўлиши мумкин

Беш миллионга яқин одамни эвакуация қилиш буюрилган. “Милтон” тўфони маҳаллий вақт билан чоршанба куни кечқурун Флориданинг жануби-ғарбий соҳилларига етиб бориши кутилмоқда, дея хабар беради euronews.com.

Флориданинг ғарбий соҳилларига таҳдид солаётган "Милтон" тўфони бироз заифлашишига қарамай, 5-тоифали довул бўлиб қоляпти.

Сешанба куни “Милтон” Флорида қирғоқлари томон ҳаракатланишидан олдин Мексиканинг Юкатан ярим оролининг қирғоқларига таъсир қилди, электр узатиш линиялари, чироқ устунлари ва дарахтларни кўпориб ташланган.

Метеорологлар қайд этилган бўрон энг ҳалокатлилардан бири бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Прогнозларга кўра, у қуруқликка етиб боргунга қадар заифлашади, лекин ҳажми катталашади ва ҳалокатли таъсир катта майдонга таъсир қилиши мумкин.
АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси ҳисоб-китобларига кўра, расмийлар Флориданинг умумий аҳолиси тахминан 5,9 миллион киши бўлган 11 округи учун мажбурий эвакуация бўйича буйруқлар чиқарган.

Тампа мэри Жейн Кастор, унинг шаҳри учун башорат қилинган 15 футгача бўлган бўрон бутун уйни ютиб юборадиган даражада кучли бўлишини айтди.

АҚШ президенти Жо Байден Германия ва Анголага режалаштирилган сафарларини кейинга қолдирди.

Киритилди: 22:19 09.10.2024. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!