Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мексикада наркокартел билан тўқнашувларда 25 нафар миллий гвардиячи ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел билан тўқнашувларда 25 нафар миллий гвардиячи ҳалок бўлди

Мексикада “Халиско янги авлоди” наркокартели аъзолари билан тўқнашувлар натижасида камида 25 нафар Миллий гвардия ҳарбийси ҳалок бўлди.

Reuters хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат хавфсизлик вазири Омар Гарсия Харфуч матбуот анжуманида маълум қилган. Шунингдек, бир нафар штат прокуратураси ходими ҳам ҳалок бўлган.

Картел етакчиси Немесио Осегера Сервантес (“Эль Менчо” лақаби билан танилган) Мексикада энг кўп қидирувда бўлган наркобарoнлардан бири эди. АҚШ унинг жойлашуви ҳақида маълумот берган шахсга 15 миллион доллар мукофот ваъда қилган.

Унинг ўлимидан сўнг картел аъзолари қасос олишга ваъда берган. Мамлакатнинг саккиз штатида тартибсизликлар, кўча жанглари кузатилиб, жиноятчилар юк машиналарини ёқиб юборган ва йўлларни тўсиб қўйган.

Киритилди: 22:00 23.02.2026. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!