Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мексика АҚШнинг ҳарбий ёрдамини рад этди

Мексика АҚШнинг ҳарбий ёрдамини рад этди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум АҚШнинг Лотин Америкаси наркокартелларига қарши эҳтимолий ҳарбий амалиётлари мамлакат ҳудудига таъсир қилмаслигини айтди.

Бу ҳақда у журналистларга маълум қилди.

"Бунинг Мексика ҳудудига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу бизнинг ҳудудимизга эмас, уларнинг давлатига тегишли. Биз буни қабул қилиб бўлмайдиган, ҳеч қандай келишувда кўзда тутилмаган ва ҳеч қачон вариант сифатида муҳокама қилинмаганлигини аниқ айтдик. Қачонки бу кўтарилган бўлса, биз ҳар доим: "йўқ" дедик. Биз бошқа йўллар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, лекин бундай эмас", - деди у.

Аввалроқ The New York Times газетаси АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга Лотин Америкасидаги наркокартелларга қарши операцияларни тайёрлаш, жумладан, АҚШдан ташқарида ҳарбий куч ишлатишни назарда тутувчи махфий кўрсатмани имзолагани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 09:00 09.08.2025. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!