"Брентфорд" бош мураббийи Кейт Эндрюснинг фикрича, Гвардиола жамоаси 16-дақиқада ўн киши бўлиб қолиши керак эди, ўшанда Абдуқодир Хусановнинг Кевин Шадега қарши қўпол ҳаракати учун фақат сариқ карточка олган эди.
"Мен ҳар доим ҳакамларни ҳимоя қилишга тайёрман; бу жуда қийин иш, лекин бу ҳолатда улар хато қилишди. Бироқ, мен воқеани кўриб чиққанимдан сўнг,Шадега дарвозабон билан яккама-якка чиқиб кетиши мумкин бўлган вазиятда рақиб унга қўполлик ишатди. Ушбу вазиятда рақиб футболчиси қизил карточка олиши керак эди.
Агар ушбу вазиятда ҳакам Ҳусановга қизил берганида, бу бизга катта устунлик беради. Лекин биз буни ҳеч қачон аниқ билмаймиз", - деб фикр билдирди мураббий.