Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Маск: “USAID фаолияти асосан сайловларга таъсир ўтказишга қаратилган”

Маск: “USAID фаолияти асосан сайловларга таъсир ўтказишга қаратилган”

Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) сайловларга таъсир кўрсатишда фаол иштирок этган.

Бу ҳақда Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск маълум қилди.

“ USAID қилган ишларнинг кўп қисми сайловларга таъсир ўтказишга, сайловларга шубҳали усуллар билан таъсир ўтказишга қаратилган бўлиб, улар текширувга дош беролмади” - деди у АҚШ президенти Дональд Трамп билан бирга Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда.

У қайси мамлакатлардаги сайловлар ҳақида гапираётгани ҳақида маълумот бермади ва аниқлик киритмади. USAID фаолияти ҳақида гапирар экан, Маск шундай таъкидлади: "Инвестицияларнинг даромадлилиги нуқтаи назаридан, мен шуни айтишим мумкинки, бу ҳар доим ҳам яхши бўлмаган."

Трамп агентлик “қобилиятсиз ва жуда коррупциялашган” эканини айтди.

Киритилди: 09:16 12.02.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!